Исроилдаги ҳукумат инқирози тобора чуқурлашиб бормоқда.

Ўта ортодиксал Шас партияси парламентда Ариэль Шарон ҳукумати томонидан таклиф этиглан тезкор иқтисодий чоралар дастурини қўллаб-қувватлашдан узил-кесил воз кечди.
Дастур илк бор парламент томонидан душанба куни раъд этилган. Икки ортодоксал партиядан сайланган депутатлар дастурга қарши овоз берганлар. Шундан сўнг, Шарон мазкур партиялар аъзолари бўлган тўрт вазир ва уларнинг ўринбосарларини истеъфога чиқарди.
Агар бу партиялар коалиция таркибидан чиқишса, Шарон ҳукумати парламентдаги намоëндаларининг ярмига яқини таянчини сақлаб қолади. Бу эса ўз навбатида, сайловларнинг муддатидан олдин ўтказилишига олиб келиши мумкин.
Бугун шунингдек, Исрил қўшинлари Ғазза секторининг жануби ва шарқи орасидаги қатновни тўҳтатиб қўйишди. Бундай чора, яҳудийлар шаҳарчаларига қарши ҳужумлар тўҳтатилмаëтгани муносабати билан кўрилган. Иордан дарëсининг ғарбий соҳилида Исроил қўшинлари томонидан ўтказилган навбатдаги рей давомида икки фаластинлик ўлдирилди.