Кашмир минтақасида зиддиятли вазият давом этаяпти.

Бугун Ҳиндистон махсус хизмати ходимлари Банихал шаҳридаги масжидни қуршаб олди. Масжидда қуролланган диний айирмачилар ўрнашиб олган. Томонлар ўртасида отишмалар давом этмоқда.
Сўнгги бир кун ичида Кашмирда 3 нафар ҳинд ҳарбий хизматчилари ва диний айирмачилардан 3 киши қурбон бўлган.
Ўтган ҳафта эса Кашмир пойтахтида диний экстремистлар томонидан 28 киши ўлдириб кетилган эди.
Ҳиндистон Покистонни Кашмир мустақиллиги учун курашаётган қуролланган диний айирмачиларни қўллаб-қувватлаётганликда айбламоқда.