Россия президенти Владимир Путин бугун Сибирга қилган сафари чоғида сўзлаган нутқида, Грузия худудига жойлашиб олган чеченлар тарафдори бўлган жангариларни йўқ қилишда Грузияга Россиянинг ёрдамини таклиф қилди.

Владимир Путин: “Биз Грузия раҳбарияти ҳозир амалга ошираётган ҳаракати фақат жамоатчилик фикрини чалғитиш учун бўлиб қолмаслигига, бу ҳақиқатан ҳам Грузия худудини террорчилардан тозалаш ҳаракати бўлишига умид қиламиз. Нима бўлганда ҳам биз ҳар қандай кўринишда ёрдам беришга тайёрмиз”,-деди.
Грузия аввал Россия ҳарбий кучларини Панкиси дарасига киритиш ҳақидаги таклифни рад этган.