Кечадан бошлаб америка ҳарбий учқичлари 11 сентябр террорчилик ҳаракатларининг бир йиллиги яқинлашаётгани муносабати билан Нью-Йорк ва Вашингтон ҳаво худудларини қўриқлашни бошлаганлар.

Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги маълум қилди. Аммо террорчилар тарафидан жиддий таҳдид борлиги ҳақида Пентагон мулозимлари маълумот бермадилар. Одатда, террорчилар тарафидан муаян хавф бўлган тақдирдагина, бу каби чоралар кўрилади.