Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Қозоқистон президенти Нурсултон Назарбоев икки давлат ўртасидаги чегарага тааллуқли бўлган барча масалалар ҳал этилгани тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Пойтахт Остонада музокаралар олиб борилганидан кейин сўз юритган Назарбоев, ўтган йилги келишувга биноан чегаранинг 96 фоиздан ошиғи аллақачон белгилаб чиқилганини эслатиб, бугунги шартномада якуний ечим топилганини таъкидлади. Унинг айтишича, мазкур чегара шартномасидан Қозоқистон ҳам Ўзбекистон ҳам манфатдор бўлади ва бу ҳужжатда Ўзбекистондаги этник қозоқларнинг, шунингдек Қозоқистондаги этник ўзбекларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳам инобатга олингандир.
Президент Назарбоев яна, Марказий Осиëнинг туркий забон халқлари орасида кўпроқ бирлик бўлишига чақирди. Унинг айтишича, Марказий Осиë давлатларининг келажаги учун халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ниҳоятда муҳимдир.