Чеченистон пойтахти Грознийда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодимлари кечаги терактга алоқадорликда гумон қилинаётган 3 кишини ҳибсга олдилар.

Эслатиб ўтамиз, кеча соат 12ларда Грозний марказида узоқдан бошқариладиган бомба портлатилган, натижада бир автобус портлаб, 18 одам нобуд бўлган. Яна 20 киши тан жароҳатлари олган эди. Террористларнинг асл мақсади автобус эмас, балки аскарларга тўла икки ҳарбий машина бўлган, деб тахмин қилинмоқда.
Чеченистоннинг Россияга ҳайрихоҳ раҳбари Ахмад Қодиров маҳаллий полиция ҳодиса олдини олмагани учун қисман жавобгар эканини таъкидлади.