Бугун Қозоғистоннинг Алма Ата вилоятида чегара қўшинларига қарашли МИ-8 ҳарбий верталёт қулаб тушди.

Ҳалокат оқибатида экипаж аъзоларидан бири ҳалок бўлди, қолгани жароҳат олди. Қозоғистон миллий хавфсизлик хизматидан олинган маълумотга кўра, вертолёт ҳарбий машғулотлар давомида қулаган. Ҳалокат сабаби ҳозирча ноаниқ.