Бугун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг норасмий учрашувида АҚШ, Британия ва Испания томонидан таклиф этилган резолюция лойиҳасини муҳокама қилиш бошланди.

Ушбу резолюция лойиҳасида Ироқни қуролсизлантириш учун ҳарбий куч қўллашга чақирилади.
Бугун АҚШ президенти Жорж Буш ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали Ироқ масаласида гаплашдилар. Кремл баëнотида, президентлар бутун халқаро ҳамжамиятнинг манфатларини кафолатловчи амаллий режа ишлаб чиқиш мақсадида БМТ Хавфсизлик Кенгашида фаолиятларни оширишга келишганлари ëзилади.
Мазкур баëнотда бу ҳақда атрофлича маълумот берилмади.
СНН ва Франс Пресс ахборот бошқармасининг АҚШ Мудофаа вазирлигидаги номи ошкор бўлишни истамаган манбага асосланиб хабар беришича, Ироқ республика гвардия кучлари президент Саддам Ҳусайн туғилиб ўсган Тикрит шаҳрига жўнатилган.