Жаҳон мамлакатлари бўйлаб Ироқ уршига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.

Қоҳира университетида 12 мингдан ошиқ талаба тўпланиб, “Америка-Исроил ягона душман” деб, қичқиришди.
Ғарбий Соҳил ҳудудларида бир мингдан ортиқ фаластинлик Ироқ байроғи ва Саддам Ҳусайннинг расмларини кўтариб юриш қилишди.
Кашмирда норозилар полиция кучлари билан тўқнашдилар. Полициячилар тош отган намойишчиларга қарши ëш оқирувчи газ қўллади.
Эрон ҳукумати жума куни мамлакат бўйлаб урушга қарши оммавий намойишлар ўтказишга чақирди.
Бугун Германия, Индонезия, Покистон, Афғонистон ва яна бошқа бир неча мамлакатда ҳам Ироқ уршига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.