Тел-Авивда йирик фаластинлик сиёсатчи, парламент депутати Марван Баргути устидан маҳкама бошланди.

Баргути 26 исроиллик ҳаётини олиб кетган террорчилик ҳуружига алоқадорликда айбланмоқда. Ҳали маҳкама бошланмасданоқ, судланувчи ҳимоядан бош тортиб Исроил маҳкамасини тан олмаслигини баён қилди.
Бугун Исроил қўшини танк ва вертолётлар ёрдамида фаластинликлар истиқомат қиладиган Кирят-Арба қишлоғига кирди. У ерда экстремист гуруҳ фаоллари қидирилмоқда.