Афғонистоннинг бир неча вилоятида сув тошди.

Натижада камида 5 одам нобуд бўлган. Ўндан ортиқ киши бедарак йўқолган.
Ҳилманд вилояти Багрон туманида аёллар ва болалардан 25 нафари тақдири ноаниқ. Вилоят ҳокимининг маълум қилишича, шу вақтгача беш ўлик топилган.
БМТ ваколатхонаси маълумотига кўра, Горбанд дарёсида ҳам сув тошган ва натижада Кобул шимолидаги Жабул Сараж туманида қишлоқларни сув ювиб кетган.