Дастлаб Буш бугун Мисрнинг Шарм Ал-Шайх курорт шаҳарида очилажак араб давлатлари саммити олдидан Миср президенти Хусни Муборак билан учрашди. Вашингтон раҳбари янги Яқин Шарқ тинчлик режасининг араб етакчилари томонидан қўллаб-қувватланишига эришиш ниятида Мисрга борди. Эртага Буш Иорданиянинг Акаба шаҳрида Исроил Бош вазири Ариэл Шарон ва Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббослар билан бирга уч томонлама Яқин Шарқ саммитида иштирок этади.