Бугун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Украина президенти Леонид Кучмани журналистларнинг давлат сирларини ошкор этганлик айби билан ҳибсга олинишига рухсат берувчи қонун лойиҳасини имзоламасликка чақирди.

Мазкур ташкилот расмийсига кўра, бундай қонун Украинада айниқса коррупцияни ëритаëтган журналистларга қарши кенг қўлланиши мумкин.
1991 йилдан бери мамлакатда 18 маҳаллий журналист ўлдириб кетилди.