Либерия ҳукумати ва исёнчилар ўзаро муросага эришдилар.

Муроса халқаро ташкилотларга инсонпарварлик ёрдамини бутун мамлакат бўйлаб эркин тарқатишлари учун замин яратиши айтилмоқда, миссия вакиллари хавфсизлиги тўлиқ кафолатланмоқда.
Маълум бўлишича муроса, исёнчилар ўзларининг мамлакат муваққат бошқарувида иккинчи лавозим тавсия этилиши ҳақидаги талабидан воз кечишлари маҳсули ўлароқ юзага келган.
Маълумотларга кўра, янги ҳукумат октябр ойида ташкил этилади ва мамлакатни умумхалқ сайловларига қадар икки йил давомида бошқариб боради.