Бугун Хитой ҳукумати 2001 йилда Хитойга қарашли қирувчи учқич АҚШнинг разведка самолёти билан ҳавода тўқнашиб кетгани хусусидаги АҚШнинг айбловларини рад этди.

Хитойлик учувчи нобуд бўлган ўша воқеада АҚШ разведка самолёти Хитой ҳудудларига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Хитой АҚШ самолётидаги 24 ҳарбийни 11 кун ушлаб турганидан сўнг озод қилган.
Хитой ҳукумати мазкур фожеа юз беришида АҚШни айблаган.