Германия, Франция ва Полша Мудофаа Вазирлари бугун Германия шимолидаги Ҳайлигендамм шаҳрида учрашиб, Афғонистонда жойлаштирилган тинчлик сақловчи қўшинлар мандатини кенгайтириш масаласини муҳокама этдилар.

Расмий Берлин илгари сураётган ушбу таклифга кўра, НАТО етакчилигидаги тинчлик сақловчи қўшинлар мандати Афғонистон пойтахти Кобулдан шимолдаги Қундуз шаҳригача кенгайтирилиши лозим. Франция ва Полша Мудофаа Вазирлари бу таклифни қўллаб-қувватладилар.
Вазирлар, шунингдек, Ироқдаги вазиятни муҳокама қилдилар. Германия Мудофаа Вазири Петер Штрук Берлин Ироқ хавфсизлик хизмати ходимлари учун тренинг ўтказиш фикридан қайтмаганини билдирди.
Ҳозирда Ироқда жойлаштирилган 9500 аскардан иборат тинчлик сақловчи қўшинларга Полша етакчилик қилмоқда.