Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ҳибсга олинди

9 октябрь куни кечқурун Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Ҳамза шаҳарчасидаги Навоий маҳалла фуқаролар йиғини раиси, «Ўтюраклар» клуби фаоли Мавжуда Отақулова туман прокуратураси санкцияси асосида қамоққа олинди.

Хабарларга қараганда, у Ўзбекистон Жиноят кодексининг 229 (ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш...) ва 277 (безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик...) моддалари билан айбланмоқда.

Мавжуда Ҳамроқулова инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва фоҳишабозликка қарши фаол курашувчи сифатида вилоятда танилган шахсдир.