Мамлакатдаги ишбилармонлар билан ўтказган учрашувида Россия Президенти Владимир Путин “ЮКОС” масаласи билан боғлиқ вазиятда ортга қайтмаслигини ва Михаил Ходорковский қонун олдида жавоб беражагини таъкидлади.

- Бизнесга алоқадор ҳар бир жиноий ишдан ишбилармонлар хушëр тортадилар, ва дарҳол “Ишни ўнгласа бўладими ëки йўқми?” деган савол пайдо бўлади. Йўқ, ортга қайтиб бўлмайди, бунинг иложи йўқ, - деди Путин.