БМТ Бош Котиби Кофи Аннанга кўра, Афғонистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазият ëмонлигича қолаëтгани мамлакатда сайловлар ўтказишга жиддий ҳалақит бериши мумкин.

Июн ойида мамлакатда президентлик сайловини ўтказиш режалаштирилган.
Кеча Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида портлаш юз бергани оқибатида камида 12 одам нобуд бўлди ва 60га яқин киши яраланди.
Маълумотларга кўра, август ойидан бери мамлакатда рўй берган ҳужумлар оқибатида 400дан ортиқ одам нобуд бўлган. Афғонистон расмийлари “толибларни” ҳужумлар уюштираëтганликда айблаб келмоқдалар.