Бугун Давос анжуманида чиқиш қилган Туркия Бош Вазири Ражеп Тайип Эрдўған БМТга мурожаат қилиб, юнонлар ва турклар ўртасида иккига бўлинган Қибриз масаласини тезроқ ҳал қилиш учун ëрдам беришни сўради.

Халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилган Қибризнинг юнонлар яшайдиган қисми май ойида Европа Иттифоқига қўшилади. Туркия ҳукумати мазкур муддатдан аввал Қибриз масаласига ечим топилишини хоҳлайди.
Қибризнинг турклар яшайдиган қисмини фақат Туркия тан олган.