Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг бугун Москвада айтишича, Россия ва Озарбайжон Каспий денгизи масаласида тўлиқ келишувга эришдилар.

Алиев Россия Президенти Путин билан музокаралар олиб борганидан кейин ўзининг уч кунлик сафари якунида Москва билан Боку ўртасида ҳеч қандай ноаниқ масала йўқ, деб таъкидлади.
Унга кўра, Россия ва Озарбайжон ҳарбий технологиялар соҳасида ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга ҳам келишиб олди.