Путин Косоводаги этник можароларни қоралади.

Азизулло Арол
Бугун Россия Президенти Владимир Путин Косоводаги тўқнашувларни қоралаб¸ уни этник тозалаш¸ дея баҳолади.
Путиннинг айтишича¸ Россия Косоводаги воқеалар – албанлар билан серблар ўртасида 17 мартдан буëн давом этиб келаëтган отишмаларга нисбатан бефарқ қололмайди.
Путин минтақадаги НАТО бошчилигидаги барқарорлик ўрнатувчи кучларни Косоводаги сербларга қарши тажовузларнинг тезда олдини олишга чақирди.
Путин Россиянинг Фавқулодда вазиятлар вазирига Сербия ва Черногорияга бориб¸ серб қочқинларига ëрдам кўрсатишга бўйруқ берди.