"Халқаро амнистия" ташкилоти Исроил хатти-ҳаракатларини кескин қоралаб чиқди.

Араб давлатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқуллода мажлиси чақирилишини талаб қилишмоқда.
Исроил армияси вакиласи Шарон Файнголд хонимнинг бу борадаги фикри эса мана бундай:
"Бизнинг Рафах лагерида ўтказаëтган амалиëтимиз террорчилар инфратузилмаларини¸ биринчи навбатда қурол ташилаëтган лахмларни йўқ қилишга қаратилган. Бу қуроллар воситасида Исроилликлар ўлдирилмоқда."
Фаластин мухторияти Маҳнат вазири Хасан Котиб эса воқеага мана бундай муносабат билдирди:
"Рафаҳдаги воқеалар – янги махсус хужум эканига аминмиз. Исроил ўлдирилган фаластинликлар ва уларнинг вайрон қилинган уйлари учун маъсулдир. Бу нафақат фаластинликларга балки бутун жахон ҳамжамиятига қаратилган тажовуздир."
Бу Фаластин Меҳнат вазири фикри эди.