АҚШ Марказий Разведка Бошӄармаси бошлиғи Жорж Тенет бугун истеъфо берди.

Фарангис Саид
Тенет Президент Бушга таӄдим этган истеъфо аризасига шахсий шароитлар сабаб бўлганини айтган.
Жорж Буш истеъфони ӄабул ӄилишини билдирди:
”У, - деди Буш Тенетни назарда тутиб, - менга шахсий сабабларга кўра истеъфога чиӄаётганини айтди. Мен унинг ӄароридан афсусланишимни айтдим. У Америка халӄи номидан юӄори даражали ишни бажариб келди,” - деди Президент Буш.
У, шунингдек, Тенетнинг июл ўрталаригача МРБ бошлиғи лавозимида ишлаши, сўнгра истеъфога чиӄишини маълум ӄилди. МРБсини эса Тенетнинг ҳозирги муовини Жон Маклафлин бошӄаради.