Ироқда ҳокимият белгиланганидан икки кун олдин Ироқ Ўтиш Даври Ҳукуматига топширилди. Ҳокимиятни топшириш маросими Бағдодда ўтказилди.

Шунингдек, бугун Ироқ президенти, Ўтиш Даври Ҳукумати раҳбари ва ҳукумат аъзолари қасамёдга келтирилдилар.

Ироқдаги АҚШ ва Британия маъмурияти раҳбари Пол Бремер мамлакат Бош Вазири Оят Алавийга ҳужжатлдарни топширар экан шундай деди:
- Биз Ироқнинг эркин халқаро ҳамжамиятда тенг ҳуқуқли асосда ўз ўрнига эга бўлиш ҳаракатини қувватлаймиз. Чин дилдан Сизнинг Пол Бремер, иттифоқчи кучлар вақтинчалик маъмуриятининг раҳбари,-деди Пол Бремер.

Оят Алавий бунга жавобан: Ироқ ҳукумати ва халқига мустақиллик берилиши тарихий кундир, - деди ўз сўзида.