Ироқ расмийларининг маълум қилишича¸ Бағдоддаги полиция биноси олдида юз берган машина портлаши оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлган.

Ироқ ва АҚШ ҳарбийлари шаҳарнинг Сейдиëҳ мавзесида рўй берган портлаш оқибатида 40 нафар одам жароҳат олганини ҳам тасдиқлади. Жароҳатланганларнинг аксарияти эрталаб ишга кетаëтанлар бўлган.



Бундан олдин АҚШ ҳарбийлари “Ал-Қайда” гуруҳига алоқадорликда айбланаëтган иорданлик Абу Мусаб ал-Заркавийга қарашли хонадонлардан бирини нишонга олгани хақида хабар тарқатилганди.