Ироқнинг Бақуба шаҳри яқинидан ўлдирилган 43 нафар ироқлик аскар ва 5 нафар тинч аҳоли вакили жасади топилди.

Тўлқин
Мандали шаҳридаги Ироқ ҳарбий бўлинмаси командири полковник Жассим ас-Саъдий бундай маълумот берди:
“Ўтган тунда бизгача Бадр-Казанийда бўлиб ўтган оммавий қирғин ҳақида хабар етиб келди. Миллий гвардия ва полициячилардан иборат патрул ҳужум уюштирилган жойга етиб борганимизда, бошидан ўққа тутилган жасад ва ёндириб юборилган автомобилнинг гувоҳи бўлдик” .
Бугун Америка самолётлари Фаллужадаги исёнчиларнинг истеҳкомлари деб тахмин қилинган объектларга ҳаводан зарба берди. Маҳаллий врачларга кўра, бунинг оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 5 киши ўлдирилган.
Самарра ва Киккукда бўлиб ўтган тўқнашувларда 3 киши ҳалок бўлди.
Бағдод яқинида кеча бўлиб ўтган отишма оқибатида бир америкалик дипломат ҳалок бўлди. Мосул шаҳрида ҳам бугун мина ўрнатилган автомобил портлади. Портлаш оқибатида ҳеч ким қурбон бўлмади.