Ироқ полициясининг маълум қилишича¸ бугун қуролли шахслар Дияла вилояти ҳокими ўринбосари Оқил Ҳамид ал-Одилийни отиб ўлдирди.

Арол
Полиция вакили генерал-майор Валид ал-Аззавийнинг билдиришича¸ воқеа Бағдод шимоли-шарқидаги Бақуба шаҳрида содир этилди.

Айни пайтда Япония Ироқда гаровга олинган 24 ëшли фуқаро Шосей Кодани қатл қилиш учун белгиланган 48 соатлик муддат ниҳоясига етганидан кейин Ироқда осиëлик одамнинг жасади топилгани ҳақида тарқалган хабарни ўрганиб чиқмоқда.
Ал-Қайдага алоқадор Абу Мусаб аз-Зарқавий гуруҳи агар Япония аскарларини Ироқдан олиб чиқмаса¸ Кода қатл қилинишини айтган эди.
Токио Япония аскарлари Ироқни тарк этмаслигини маълум қилди.