Кеча Лос Анжелесда бўлиб ўтган “Олтин глобус” кино-мукофотини топшириш маросимида Мартин Скорсезенинг “Авиатор” фильми драма жанридаги энг юқори мукофотга сазовор бўлди.

Комедия жанридаги энг яхши фильм номинациясида эса режиссер Александр Пейннинг “Четда” номли фильми “Олтин глобус”ни қўлга киритди.
“Олтин глобус” кино мукофоти топшириш маросими АҚШ киноакадемиясининг “Оскар” мукофотини топшириш маросимидан олдин ўтказиладиган, ўзига яраша бир тайёргарлик ҳисобланади. “Олтин глобус” соҳибларининг “Оскар” мукофотини қўлга киритиш имкониятлари ошади.