БМТ Бош котиби Кофи Аннан Ироқдаги «нефт эвазига озиқ-овқат» дастури атрофидаги можаролар юзасидан учинчи бор изоҳ берди

Сешанба куни БМТ раҳбари бир ярим соат давомида комиссия раҳбари Пол Волкер билан мулоқотда бўлди.
Комиссия БМТ маъмурлари пора эвазига Саддам Хусайн режимига нефт сотиш имконини яратиб бергани ҳақидаги маълумотни текширмоқда. Аслида жорий этилган санкция бўйича¸ ёнилғи эвазига Ироққа фақат озиқ-овқат ҳамда дори-дармон махсулотлари етказилиши рухсат этилган.