Таиланднинг Сунгай Колок шаҳарчасида юз берган портлаш оқибатида камида тўрт одам нобуд бўлди¸20 дан ошиғи жароҳатланди.

Портлаш мамлакат бош вазири Таксин Шинаватра минтақадаги исломий етакчилар билан хавфсизлик масалаларида музокара ўтказиб¸шаҳардан кетиши билан амалга оширилди.
Ҳозирча портлаш учун маъсулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.