Айни пайтда халқаро ташкилотлар озарбайжонлик журналистнинг ўлдирилишини қоралади.

Хелсинки инсон ҳуқуқлари халқаро қўмитасининг Озарбайжондаги вакили Арзул Абдуллаева қотилликни “матбуотга қарши терроризм”, дея баҳолади.
Ню Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси журналистнинг ўлдирилиши матбуот ва мухолифат фаолларига қарши кенг қамровли таҳдиднинг бир қисми эканини қайд этди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинликлари бўйчиа вакили Миклос Харазти Озодлик радиосига берган интервюсида ЕХҲТ тергов қотиллик Ҳусаиновнинг журналистик фаолияти билан боғлиқ бўлганми, деган саволга жавоб топишига умид қилишини билдирди.