Страсбургдаги Инсон ҳуӄуӄлари бўйича Европа суди курд сепаратчилари раҳбари Абдуллоҳ Ўжалон устидан 1999 йили Туркияда бўлган судни холис ўтмаган, деб ҳисоблади.

17 судьядан 11 нафари Туркия хукуматини Инсон ҳуӄуӄлари бўйича Европа конвенциясининг асосий ӄонунларини бузишда айблади. Айбланувчининг адвокатлар билан гаплашиши чеклаб ӄўйилган ва суд ҳарбий трибуналдай хукм чиӄарган.
Ўжалоннинг адвокати Маркус Мюллер бундай баёнот берди:
- Абдулла Ўжалоннинг шикоят аризаси ӄондирилди. Европа суди Ўжалон устидан судлов ҳалол ўтмаган, деган ӄарорга келди.
Терроризмда айбланиб, умрбод ӄамоӄ жазосига маҳкум этилган Абдуллоҳ Ўжалон ҳозирда Туркия ӄамоӄхонасида.