Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари Россиянинг ушбу мамлакатлар ҳудудларида тайëргарликдан ўтган террорчилар Марказий Осиëга келиб террор ҳужумларини амалга оширади¸ деган иддаоларини рад қилди.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Навид Моезнинг айтишича¸ Афғонистонда ҳеч қандай террорчилар лагерлари йўқ¸ мамлакат чегараларини хавфсизлик кучлари тўлиқ назорат қилмоқда.
Моезнинг покистонлик ҳамкасби Жалил Аббос Жилоний ҳам худди шундай баëнот бериб¸ АҚШ Исломободнинг халқаро терроризмга қарши курашга қўшаëтган ҳиссасини эътироф этганини билдирди.