Россия ҳамда Хитой мудофаа вазирлари бугун Хитойдаги порт шаҳар - Кингдаода учрашди.

Улар икки давлат ҳарбийлари илк бор биргаликда олиб бораётган машғулотларни кузатди.
Хитой Мудофаа вазири Чао Гангчуан ва Россия Мудофаа вазири Сергей Лавровлар икки давлат биргаликда ўтказаётган ҳафталик демонстратив ҳарбий машқларга юқори баҳо берди ва бу Россия ҳамда Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорлик намунасидир, деб изоҳлади.
1 минг 800 нафари Россия ҳарбийси бўлган жами 10 минг кишилик ҳарбий қўшин қуруқлик, денгиз ва ҳаводаги ҳарбий машқларни намойиш этмоқда. Бу ҳарбий машқлар ўтган ҳафта бошланган эди.