Якшанба куни Афғонистонда парламент сайловлари ўтказилади.

Мамлакатдаги АҚШ ҳарбий кучлари қўмондони юз бераëтган тўқнашувларга қарамай сайловлар муваффақиятли ўтишига умид қилмоқда.
Шанба куни Кобулда Генерал лейтенант Карл Еикенберри зўравонликлар ва ҳужумлар хавфига қарамай аҳолининг сайловлар жараëнида фаол қатнашишига ишонишини билдирди.
“Эртага сайловлар ўтказилади. Айрим зўравонликлар бўлиши мумкин аммо сайловлар бўлиб ўтади. 12 миллион киши овоз бериш учун рўйхатдан ўтган. Улар сайловда қатнашиб албатта ўз овозларини беради”¸ -дейди АҚШ генерали.
Айни пайтда¸ гумон қилинган “Толибон” жанггарилари пойтахт Кобулнинг Мусоий туманида милиция бошлиғи ва бошқа икки нафар милиция ходимини отиб ўлдирган. Мамлакат жануби-шарқидаги Зобул вилоятида юз берган отишмади икки нафар “Толибон” жанггариси нобуд бўлган.