Теҳронда Сурия вице-президенти Фаруқ ал-Шараъ ва Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокарадан кейин эълон қилинган баёнотда Исроилнинг ядровий дастури қораланиб, бу минтақага таҳдид экани таъкидланади. Унда айтилишича, Исроил ядровий қуролга эга экани тўғрисидаги маълумотни тасдиқламаган ва уни рад ҳам қилмаган.
Ғарб давлатлари Эронни ядровий қурол яратиш дастурини яшириб келаётганликда айбламоқда. Эрон эса бу айбловларни рад этяпти.