13 апрел куни Мўғилистон полицияси ва намойишчилар ўртасида тўқнашув бўлди.

Пойтахт Улан Баторнинг марказий майдонига чодирлар қуриб бир ҳафтадан бери яшаётган намойишчилар Канадага қарашли “Ivanhoe Mines” ширкати билан яхшироқ шартлар асосида музокара олиб борилишини ҳукуматдан талаб қилмоқда. Канада ширкати Гоби минтақасида жойлашган йирик мис конини ўзлаштириш ниятида. Шунингдек, намойишчилар ҳукумат расмийларидан мис кони ҳақида ҳам аҳолига кўпроқ маълумот берилишини талаб қилмоқда.