БМТнинг ядро масалалари бўйича инспекторлари Эроннинг ядровий объектидаги насосдан тўйинтирилган уран излари топилганини маълум қилдилар.

Эрон расмийлари ўша объектда уранни бойитиш ишлари амалга оширилганини рад этмоқда. Исми ошкор этилмаган ғарблик дипломатларнинг Вена шаҳридан маълум қилишича, Лавизан-Шиянда жойлашган эски тадқиқот марказидан олинган намуналарнинг дастлабки текширув натижалари Теҳрон ядровий қурол яратиш дастурини яшираётгани ҳақидаги шубҳаларни янада кучайтирган.