Италия ҳукумати ўзининг Ироқдаги 3100 ҳарбийсидан бир қисмини олиб чиқа бошлади.

Италия бош вазири Романо Проди бошчилигидаги ҳукумат 1100 ҳарбийни июнь ойида ва қолган қўшинларни октябрда Ироқдан олиб чиқишни режалаган. Бу иш АҚШ ва Ироқ ҳукумати билан яқиндан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Ироққа 2003 йилда киритилган Италия кучлари мамлакат жанубидаги Носирия минтақасига жойлаштирилган эди.