Афғонистон жанубида ўтказилаётган аксилтеррор амалиётлар натижасида толибларнинг яна олтмишга яқин жангчиси ўлдирилгани хабар қилинмоқда.

Афғонистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, шанба куни Ҳилманд вилоятида ўтган амалиётда жанговар авиация ҳам қатнашган.