Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Кисляк резолюция лойиҳасига “жиддий тузатишлар киритилиши кераклиги”ни айтди. Британия, Франция ва Германия уранни бойитиш дастуридан воз кечишни хоҳламаган Эронга нисбатан санкциялар қўллашни назарда тутувчи резолюция лойиҳасини ишлаб чиққан. АҚШ мазкур хужжат матнини “жуда суст” дея баҳолаган бўлса, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров уни “жуда кескин” дея атади.