Россия Бош вазири Михали Фрадковнинг Хитойга икки кунлик ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида умумий қиймати 800 миллион доллар бўлган саккизта шартнома имзоланди.

Хитой бош вазири ўринбосари Ву У сўзларига кўра, шартномалар савдо-сотиқ, энергетика, автомобилсозлик каби соҳаларни ривожлантиришга қаратилган. Мазкур шартномалар икки томонлама ҳамкорликка далда бўлиб, ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 2010 йилгача 80 миллиард долларга етиши кутилмоқда.