Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Лондон шифохоналаридан бирида ётган собиқ ходими Александр Литвиненконинг аҳволи тун бўйи яна оғирлашди.

“The University College” шифохонаси ходимлари бу хабарни тасдиқлади.
“Ҳозирча унинг аҳволи жуда ҳам оғир ҳамда Литвиненко реанимация бўлимида сақланмоқда”, - деди шифохона ходими.
Буюк Британиядан сиёсий бошпана олган А.Литвиненко шу ой бошида заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган эди. Айни пайтда шифокорлар А.Литвиненконинг нимадан ва қандай заҳарланганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.