Бугун Халқаро инсон ҳуқуқлари куни нишонланмоқда.

Бу сана 1948 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича универсал декларация қабул қилинган кун муносабати билан нишонланади. Бу йил инсон ҳуқуқлари куни жаҳонда қашшоқликни камайтириш шиори остида нишонланмоқда. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Луиз Арбур хоним қашшоқлик ҳам инсон ҳуқуқлари поймол этилишининг сабаби ва унинг натижаси, дея баёнот берди. Бу сана муносабати билан турли шаҳарларда Судан ҳарбийлари томонидан Дарфур минтақасида аёллар ва қизларнинг оммавий тарзда зўрланишига қарши намойишлар ўтказилиши кутилмоқда.