Индонезиянинг Суматра оролида рўй берган кучли зилзила оқибатида камида 70 киши нобуд бўлди, юзлаб бино вайронага айланди.

Хабарларга кўра, кучи Рихтер ўлчови бўйича 6,3 баллга етган ер силкиниши қўшни Сингапур ва Малайзияда ҳам кузатилган. Айни пайтда табиий офат оқибатлари бартараф этилмоқда. Талофат кўрган минтақаларга қўшимча қутқарувчи ва ҳарбийлар сафарбар қилиняпти. Индонезия расмийлари маҳаллий шифохоналар жароҳатланганлар билан тўлиб кетганини айтаётир.