Италияга расмий ташрифини бошлаган Россия президенти Владимир Путин Римда Италия бош вазири Романо Проди ва мамлакат президенти Жоржио Наполитано билан музокаралар ўтказади.

Музокаралар чоғида Россия ва ЕИ ўртасидаги муносабатлар, энергетика ва савдо-сотиқ соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда сармоя ётқизиш масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда. Россия раҳбари Ватиканга ҳам ташриф буюради ва Рим папаси Бенедикт XVI билан учрашади. 14 мартда эса В.Путин ва Р.Проди таниқли сиёсатчи ва бизнесменлар иштирокидаги Россия-Италия анжуманида қатнашади.


* * * * * * * * * *