АҚШ президенти Жорж Буш Конгресснинг Америка қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш муддатини белгилашига қарши эканини яна бир бор такрорлади.

АҚШ раҳбарининг бу баёноти мазкур масала Сенатда овозга қўйилиши арафасида эълон қилинди.
“Қўшинлар олиб чиқилишининг аниқ муддатини белгилаш оқибатлари ҳалокатли бўлади. Агар бу лойиҳа қонунга айланса, Ироқдаги душманлар ўзиш тартибини белгилаб қўяди. Кетганимиздан сўнг уларга қоладиган бехавотир ҳудудлардан қандай фойдаланиш режасини улар бир неча ой аввал ҳозирлаб қўйган”, - деди АҚШ раҳбари.
Сенатга тақдим этилган лойиҳада АҚШнинг Ироқдаги ҳарбийларини 2008 йил 31 мартгача ортга қайтариш кўзда тутилган.