АҚШ, Европа Иттифоқи ва Россия ички ишлар вазирларининг Берлинда бўлиб ўтаётган учрашувида терроризм ва Афғонистонда тайёрланган наркотиклар контрабандасига қарши биргаликда кураш, чегараларни қўриқлашда ҳамкорлик қилиш ва бошқа масалалар муҳокама этилмоқда.

ЕИ раислик қилаётган Германия ички ишлар вазири Вольфганг Шаубленинг айтишича, терроризм ва уюшган жиноятчилик глобал миқёсдаги муаммога айланган ва у АҚШ, Россия ва ЕИ давлатларига бирдек салбий таъсир этмоқда.