Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос Ғазо минтақасида ўғирлаб кетилган Би-би-си мухбири Алан Жонстон тирик, дея яна бир бор таъкидлади.

Стокгольм шаҳрида журналистлар билан учрашган Маҳмуд Аббос Фаластин разведкасидан Жонстон ҳақида ахборот олганини билдирди. Шунингдек, у журналистни ким ўғирлаганидан ҳам хабардорлигини айтди, аммо, ўғриларнинг номини эълон қилишдан бош тортди. Би-би-си нинг Яқин Шарқдаги мухбири Алан Жонстон деярли бир ой муқаддам Ғазо минтақасидан ўғирлаб кетилган. Сал аввал нотаниш фаластин жанггари гуруҳи журналистни ўғирлагани ва ўлдиргани ҳақида электрон мактуб тарқатган эди.